Арипов: Ўзбекистон рақамли қайта шаклланиш даврини бошидан кечирмоқда

Ўзбекистон бош вазири мамлакатда инновацион ва рақамли технологиялар соҳасида рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов “Глобализация даврида рақамли кун тартиби” мавзудаги форумда сўзга  чиқди, деб хабар қилмоқда Sputnik Казахстан.

Абдулла Арипов Ўзбекистонда юз бераётган ижобий ўзгаришлар, рақамли технологияларни турли соҳаларда қўллаш, инновацияларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастури ва бошқа нарсалар ҳақида сўзлаб берди.

“Ўзбекистон ҳам илдам қадамлар билан рақамли қайта шаклланиш давридан ўтмоқда: мамлакатда катта солиқ имтиёзларига эга бўлган инновациялар маркази, электрон ҳукумат ва президентнинг электрон қабулхонаси ташкил этилган. Президент элктрон қабулхонаси орқали бир йилда 1,6 млн фқаролар мурожаатлари қабул қилинди”, — деди бош вазир.  

Ундан ташқари солиқ ва божхона тўловлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилган. Ташкил қилинган электрон рўйхатга олиш тизими туфайли янги бизнес очиш вақти 30 минутгача қисқартирилган.

Ўзбекистон бош вазири фикрига кўра, МДҲнинг кейинги ривожланиши, дунё миқёсида рақобатбардошлигини ошириши – рақамли иқтисоднинг самарали жорий этилишига боғлиқ бўлади.

“Турли мамлакатларда рақамли иқтисод турли йўллар билан ва турли тезликда ривожланади, лекин унинг барча учун умумий хусусиятлари ҳам бор. Бу – инновациялар ва инвестициялар оқиб келиши учун қулай шароит яратилиши”, — деди Арипов.

Шунингдек Ўзбекистон бош вазири одатий молия институтлари  ҳамда инновацион компанияларнинг ҳамкорлик қилиши учун ягона майдон ташкил қилиш ташаббусини киритди.

Бош вазир фикрига кўра, бундай ҳамкорлик инновацион маҳсулотларни молия бозорларига биргаликда киритиш, шунингдек блокчейн, очиқ маълумотлар каби янги технологиялардан самарали фойдаланиш механизмини яратишга хизмат қилади.