Автотураргоҳда йирик ёнғин: 7 та автомашина ёниб кетди

Ёнғин оқибатида автотураргоҳнинг 100 кв. м. майдонида жойлашган том қисми ҳам ёниб зарар кўрган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Жорий йил 31 январь куни соат 18:22 да Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Асалобод 1-даҳа 1-уйда жойлашган «Эксилон Инвест» МЧЖга қарашли автотураргоҳда ёнғин содир бўлган. ИВВ хабарига асосан. 

Хабарда айтилишича, ёнғин оқибатида автотураргоҳнинг 100 кв. м. майдонида жойлашган том қисми ва шу ерда бўлган турли русумдаги жами 7 та автомашина ёниб зарар кўрган.

Тезкор кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.