Жанубий кореялик ишбилармонлар Самарқандда тадбиркорлар билан учрашишди

Меҳмонлар Самарқанд вилоятининг иқтисодиёти, ишлаб чиқариш ва инвестициявий имкониятлари, хорижий инвесторларга яратилган қулайликлар билан таништирилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 фев – Sputnik. Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Жанубий кореялик ишбилармонлар Самарқандда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари ҳамда тадбиркорлар билан учрашди. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар бермоқда.

Меҳмонлар Самарқанд вилоятининг иқтисодиёти, ишлаб чиқариш ва инвестициявий имкониятлари, хорижий инвесторларга яратилган қулайликлар билан таништирилди.

Ўзбекистонда Корея модели асосида боғчалар қурилади

"Президент Шавкат Мирзиёев Кореяга ташрифи чоғида Ўзбекистонда хорижлик ишбилармонлар учун яратилган имконият ва қулайликлар, инвестиция киритиш шартларига алоҳида тўхталган эди. Юртингизга сафаримиз давомида бунга ишонч ҳосил қилмоқдамиз. Самарқандга келишимиздан аввал Хива ва Бухоро шаҳарларида бўлдик. Тадбиркорлар билан суҳбатлашдик. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари билан яқиндан танишиб, айниқса, туризм бўйича жуда катта имкониятлар борлигига амин бўлдик. Ушбу йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдик", — – дейди кореялик тадбиркор Ли Су Сунг.

Жанубий Кореядаги ип-калава ва текстил, пластик ва чиқиндини қайта ишлаш, ойналар, энергия тежамкор лампалар, компьютерлашган тизимдаги томчилатиб суғориладиган иссиқхоналар, ветеринария препаратлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи, қайта ишловчи ва қадоқловчи, оловга чидамли қурилиш материаллари, смартфонлар учун алоҳида дастурлар ишлаб чиқарувчи ва бошқа 20дан ортиқ корхона вакиллари самарқандлик тадбиркорлар билан ушбу йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирди.