Рустам Ашурматов "юлдузлик касаллиги" ҳақида ўз фикрларини айтди

"Футболчи олдига аниқ мақсад қўйиб, ҳаракат қилса "юлдузлик касаллиги" ва бошқа муаммоларга дуч келмайди", - деди Рустам Ашурматов.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Бугун ўтказилган Халқаро Пресс-клуб йиғилишида Ўзбекистон олипия терма жамоаси футболчиси Рустам Ашурматов "юлдузлик касалиги"га учрамаслик бўйича фикрларини баён қилди.

Равшан Ҳайдаров: ўзбек футболига ўз ўйин услуби керак

"Биринчи ўринда футболчининг ўзига боғлиқ. Тўғри, муҳтарам президентимиз шунчалик бизга эътибор кўрсатиб, "Малибу" автомобилини совға қилишди ёки бошқа совғалар бўлди. Лекин бу футболчи ўзи ҳар томонлама ўйлаб кўриши керак. Мисол учун мен нима қилиб қўйдимки, бундан кейин нима қиламан. Ҳозир биз автомобил совғаларини олдик ва футболчи тўхтаб қолиб, мен ўзимни даражамга чиқдим деб ўйласа, бу чемпионлик ҳеч нарса бўлмай қолади. Мухлислар ҳам буни кўради, "юлдузлик касаллигига" учрабди ёки даражасига чиқиб бўлибти дейди. Мухлислар ҳам ўз эътиборини қочиради, унга мухлислик қилишни тўхтатишади десам ҳам муболаға бўлмайди", — деди Рустам Ашурматов.

Рустам Ашурматов “юлдузлик касаллиги” ҳақида

Рустам Ашурматов ўз сўзида, футболчи олдига аниқ мақсад қўйиб, ҳаракат қилса "юлдузлик касаллиги" ёки бошқа муаммоларга дуч келмаслигини айтади.