Россия Ўзбекистондан пахта олмаслиги мумкин

Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи маълумотига кўра, Россия пахта етиштириш учун мумкин бўлган 200 минг гектар майдонга эга
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Куни кеча,31 январь куни ўтказилган Бутун Россия агроном соҳаси йиғилишида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўсимликлар ишлаб чиқариш, механизациялаш, кимёвий моддалар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Петр Чекмарев Россия пахта ишлаб чиқаришни бошлаганлигини маълумот қилди. 

Ўзбекистон АҚШ ва Беларусь Республикасидан кўп миқдорда тракторлар сотиб олади

"Гап шундаки, мен ҳозиргина Ўзбекистондан қайтдим. Уч йилдан сўнг Россия Ўзбекистондан пахта сотиб ола оломаймиз. Чунки Ўзбекистонда қайта ишлаш комбинатларини қуришни бошлашган. Улар бизга бир тонна пахта ҳам беришмайди", — деб қўшимча қилди Чекмарев.

Шунингдек, Россия пахта етиштириш учун мумкин бўлган 200 минг гектар майдонга эга эканлигини таъкидлади.

"Биз пахта етиштириш бўйича иш бошладик, пахта биз учун янги экиндир. Бугунги кунда барча технология масалалари кўриб чиқилган, бу йил Астрахан ва Волгоградда тахминан минг гектар ерга пахта экиш режалаштирилган ", — деди Чекмарев.