Равшан Ҳайдаров: ўзбек футболига ўз ўйин услуби керак

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг бош мураббийси Халқаро пресс-клубда ўзбек футболининг ривожланиши бўйича ўз фикрларини баён этди
Sputnik

Равшан Ҳайдаровнинг фикрига кўра, республика миллий терма жамоаси ўзининг ўйин услубини ишлаб чиқиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футбол бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида ғалаба қозонди. Ўзбек футболчилари Вьетнам терма жамоаси устидан 2:1 ҳисобида устун келди ва ўз тарихида биринчи бор чемпионликка сазовор бўлди.

Рустамжон Ашурматов ва Андрей Сидоров терма жамоага ғалаба келтирди.