ТОШКЕНТ, 1 фев – Sputnik. Хитой Тайпейида ўтаётган Футзал бўйича Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўзбекистонликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 6та гол киритишди. Иккинчи бўлимда эса Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасига яна 7та гол киритишди. Рақиб эса бор-йўғи икки марта жавоб голи киритди ва якуний ҳисоб 13:2 бўлди.
Голлар: Артур Юнусов (3), Даврон Чориев (7, 8, 13), Фарҳод Абдумавлонов (11), Ихтиёр Ропиев (16), Ҳусниддин Нишонов (22), Дилмурод Шавкатов (22), Илҳомжон Ҳамроев (25), Дилшод Раҳматов (31), Анасхон Раҳматов (35), Машраб Одилов (38), Даврон Абдураҳмонов (40) — Жанг Йонг Чол (25, 38).