Рустам Иноятовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Рустам Иноятов 1995 йил 27 июнидан буён Миллий хавфсизлик хизмати раиси бўлиб келган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Собиқ МХХ раиси Рустам Иноятов Ўзбекистон президент девонида ишлашда давом эттиради, деб хабар қилди президент матбуот хизмати. 

Хабарда айтилишича, Иноятов Рустам Расулевич Ўзбекистон президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Иноятов 1995 йил 27 июнидан буён Миллий хавфсизлик хизмати раиси бўлиб келган.