Ҳисоблагич бўлмаган ҳолларда тўлов 2 баравар олиниши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилган. Унга кўра сув таъминоти хизматлари бўйича янги тарифлар тасдиқланиши мумкин
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг "Сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлар тарифларини қўллашни белгилаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилган.

Сув учун олдиндан 100% тўлов - Ўзбекистонда янги қонун амалга киритилди

Ҳужжат лойиҳасига кўра, ҳисоблагич бўлмаган ҳолатларда истеъмолчилар сув учун тўловларни тасдиқланган тариф бўйича 2 баравар миқдорда тўлаши зарур бўлади.

Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.

Қарор лойиҳаси Молия, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари томонидан тайёрланган.

Ушбу ўзгаришлар 2018 йил 1 июлдан кучга киритиш режалаштирилган.

Порталда қарор лойиҳаси 13 февралга қадар муҳокама қилинади. Қарор 19 февралдан кучга киритиш кутилмоқда.