"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Дубайга қўшимча парвозларни йўлга қўймоқда

Дубайга қўшимча парвозлар Boeing 757 лайнерларида амалга оширилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК жорий йилнинг 19 февралидан 23 мартига қадар Дубайга қўшимча парвозларни йўлга қўймоқда, деб хабар қилди миллий авиакомпания матбуот хизмати.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Барселонага қатновларни йўлга қўяди

Хабарда айтилишича, бу йўловчилар эҳтиёжи кўпайгани билан боғлиқ. Тошкент-Дубай-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча парвозлар душанба ҳамда жума кунлари Boeing 757 лайнерларида амалга оширилади.

Айни дамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Дубайга ҳафтасига 3 маротаба парвозларни амалга оширмоқда (чоршанба, пайшанба ва якшанба кунлари).

Ҳаракатланиш жадвали (маҳаллий вақт билан):

Душанба: HY 333 Тошкент — 08:20 Дубай — 10:55; HY 334 Дубай — 12:55 Тошкент — 17:10.

Жума: HY 333 Тошкент — 08:20 Дубай — 10:55; HY 334 Дубай — 13:00 Тошкент — 17:15.