Сувараклар туфайли кечирим сўрашга мажбур бўлишди

Тошкентдаги кафелардан бири у ердаги сувараклар туфайли интернетда “машҳур” бўлиб кетган эди. Лекин улар ўз камчиликларини дарҳол тан олиб, уни бартараф қилишди ва мижозлардан узр сўрашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Бир неча кун олдин, Тошкентдаги лаваш сотадиган кафелардан бирида мижозлар суваракларни кўриб қолишган ва уни видеога олиб интернетга жойлаштиришган эди.

Интернетда бир зумда кенг жамоатчилик эътиборига тарқалиб кетган видеолавҳа катта шов-шувларга сабаб бўлди. Кафе раҳбарияти тез ва кескин чоралар кўришга мажбур бўлишди.

Қуйидаги видеолавҳада улар нафақат кафени балким кафе жолашган бутун кўп хонали уйни тараканлардан тозалашгани ва ўз мижозларидан бош эгиб кечирим сўрагани хабар қилинган.