Тожикистонда Sputnik мухбири вафот этди

Журналист автомобиль авариясидан сўнг оғир аҳволда касалхонада вафот этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Тожикистонда Sputnik радиоси мухбири Галим Фасхутдинов вафот этди.

"Тожикистондан ишлаётган Sputnik радиоси мухбири вафот этгани ҳақида хабар олдик. Дастлабки маълумотларга кўра, мухбирни автомобил уриб кетган. Оғир аҳволда касалхонага олиб келинган мухбир ўша ерда вафот этган", — дейилган Sputnik Тожикистон хабарида.  

Галим Фасхутдинов кўп йилллар даовмида радиода ишлаган, мақолалар ёзган ва фотосуратлар расмга олган. Ҳамкасабалари уни ўз касбининг устаси бўлгани ва касбига бўлган муҳаббати учун ҳурмат қилишар эди.

Галимнинг дўстлари ва ҳамкасабалари бўлиб ўтган воқеадан чуқур изтироб чекмоқда ва унинг яқинларига ўз ҳамдардликларини билдиришмоқда.