Россия корхонаси Ўзбекистонда инсулин ишлаб чиқаради

Андижонда қуриладиган "Диализ" марказида қаттиқ ва суюқ дори воситалари ишлаб чиқарилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Россиянинг "Медсинтез" компанияси Ўзебкистон инсулин ишлаб чиқаришни йўлга қўяди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Вилоят ҳокимиятида "Медсинтез" заводи бош директори Александр Подкорытов билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишни ҳақида келишиб олинди", — деди РИА Новости мухбирига вилоят маъмурияти вакили.

Ҳокимият вакилининг сўзларига кўра, тузилган битимга кўра, Андижонда "Диализ" маркази қурилади ва ушбу марказ таркибида турли суюқ ва қаттик шаклдаги дорилар жумладан инсулин инъекцияси  ишлаб чиқарилади.

Қандли диабет ҳақида нималарни билиш керак?

Айни дамда лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Тошкентга бўлга ташрифи давомида Россия фармсаноатининг туберкулезга, вирусларга, турли ўсмаларга қарши маҳсулотлари Ўзбекистон бозорида, чет эл маҳсулотларидан кўра, бир қатор ютуқларга эга эканини айтиб ўтган эди.  

ООО "Завод Медсинтез" 2003 йилда Свердловск вилояти, Новоуральск шаҳрида қуриб битказилган. Корхона Урал биомедицина кластерига киради. Корхонада ген-меҳандислик услуби билан ясалган одам инсулини ва инсулин инъекциялари ишлаб чиқарилади.