ТАШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Тошкентнинг Сирғали туманида яшовчи фуқаро 27 январ куни соат 14:00 атрофида кўчада ташлаб кетилган болакайни топиб олди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.
Янги туғилган чақалоқ Сирғали туманидаги Лутфқор 4-чи тор кўчасидан топиб олинган. Кимдир уни спорт сумкаси ичида қолдириб кетган. Ўша куни ҳаво ҳарорати анча совуқ бўлган.
Айни дамда болакай касалхонада, унинг онасини топиш ишлари олиб борилмоқда.