ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. МХХ тезкор ходимлари ИИВ қоровул қўшинларига шартнома асосида ҳарбий хизматга фуқароларни чақириш бўйича фирибгарлик схемасини тузишда гумонланган икки нафар фуқароларни қўлга олишди.
"Тезкор ходимлар Бухоро вилояти Қороулбозор туманидаги тез ёрдам бўлинмасининг шифокор-терапевти 50 ёшли Махлиё Туевани 3,5 минг доллар олаётганда қўлга олдилар. Ушбу пул эвазига у ИИВ қоровул қўшинларида шартнома асосида ҳарбий хизмат ўташга чақирилишига ёрдам беришга ваъда берган", — деб хабар қилди Sputnik мухбирига махсус хизмат ходими.
Туева унинг шериги борлигини маълум қилади. Жумладан, ИИВ 1-чи алоҳида қоровул батальони собиқ ҳарбий хизматчиси 1980 йилда туғилган Н.Хужжиев борлигини айтади. Бироз ватқдан сўнг у ҳам 3,5 минг доллар олаётганда ушланди.
Бош прокуратура департаменти М.Туева ва Н.Хужжиевга нисабатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддалари (пора бериш) бўйича жинойи иш қўзғатди.