ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси "1198" қисқа рақамини ишга туширди.
Маълум қилинишича, ушбу қисқа рақам аҳолидан солиқ соҳасига оид шикоят, мурожаат ва таклифларни тезкор қабул қилиш мақсадида ишга туширилган.
Ушбу рақамга қўнғироқлар республиканинг барча ҳудудларидан амалга оширилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар солиқ тўловчилар Давлат солиқ қўмитасининг 244-98-98 рақамли ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органларига ўрнатилган "Ишонч телефони" рақамлари орқали мурожаат қилиш имкони мавжуд эди. Энди улар қаторига "1198" қисқа рақам ҳам қўшилди.