Татьяна Каримова ва Сайёра Рашидова Савицкий музейига ташриф буюришди

Мартабали меҳмонлар Нукус шаҳрига Ислом Каримовнинг 80 йиллик юбилейига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун келишган.
Sputnik

ТОШЕКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Татьяна Каримова ва Сайёра Рашидова Савицкий музейига ташриф буюришди, деб хабар қилмоқда Қорақалпоғистон янгиликлари нашри.

Бундан бир неча кун олдин, 23 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ва Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидова Нукус шаҳрига ташриф буюришган эди, деб ёзади нашр.

Ташриф давомида меҳмонлар Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқа театрида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 80 йиллик юбилейига бағишланган тадбирда иштирок этишди.

Шундан сўнг Татьяна Каримова ва Сайёра Рашидова Савицкий номидаги Қорақалпоқ санъат музейига ҳам ташриф буюришган.

Қуйида ушбу ташрифга оид бир неча фотосуратларни тақдим этамиз.

1 / 5
Татьяна Каримова в Нукусе
2 / 5
Татьяна Каримова и Сайёра Рашидова в Нукусе
3 / 5
Татьяна Каримова и Сайёра Рашидова в Нукусе
4 / 5
Татьяна Каримова в музее Искусств им. Савицкого в Нукусе
5 / 5
Каракалпакские девушки встречают гостей