Тошкентда мудҳиш ЙТҲ: BMW катта тезликда дарахтга урилди

Автоҳалокат оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва 3 киши турли жароҳатлар билан 7-сонли шифохонага олиб борилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Шу кунларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида инсон ўлимига олиб келган йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Telegram ёрдамида фоҳишалик хизматларини таклиф қилган аёллар қўлга олинди

"2018 йил 22 январь куни, Юнусобод тумани, Мойқўрғон кўчасида жойлашган "Шифо-нур" тиббиёт маркази қаршисида, "BMW" русумли автоулов ҳайдовчиси маст ҳолатда, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган", — дейилган ИИББ хабарида.

Дорожно-транспортное происшествие с автомобилем марки "BMW"

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.