ЎФФ номи ўзгарди ва унга янги президент сайланди

ЎФФ номи эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциацияси деб номланди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот сайлов конференциясида янги раҳбар сайланди. Uznews.uz хабарига асосан.

Ўзбекистон футбол федерациясида сайлов: ОАВлар Аҳмаджонов ўрнини ким эгаллашини айтди

Сайлов конференциясида ташкилий масалалар, ЎФФ низомига ўзгартириш киритиш, ЎФФ президенти ва вице-президентлар ва ижроия кўмитасига сайловлар ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибининг бўйича қабул қилинган қарорга кўра, ЎФФ номи эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциацияси деб номланди.

Янги номдаги ташкилотнинг илк президенти сифатида Ўзбекистон Қаҳрамони, Бош вазир биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон темир йўллари АЖ бошқарув раиси Очилбой Раматов сайланди.

"Биргаликда футболни ривожлантирамиз. Вилоятларда футболни ривожлантириш бўйича эътиборни кучайтирамиз", — деб таъкидлади Раматов.

Умид Аҳмаджонов эса ЎФФ президентлигини топшириб, Миллий олимпия қўмитаси раислигида иш бошлади.