Ўзбекистон ва Беларусь қутқарувчилари ҳамкорликда ўқув машғулотлар ўтказишади

ФВВ маълумотига кўра, амалий ўқув машғулотлар Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятининг Чимён тоғли ҳудудида амалга ошириш режалаштирилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Беларусь Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари А.Худолеев бошчилигидаги қутқарувчилар 2018 йил 25 январь куни Ўзбекистонга келишади, деб хабар қилди Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво ҳарорати 18 даража совуқ бўлиши кутилмоқда

Ташриф Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Беларусь Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2017-2018 йилларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликдаги тадбирлар режасига асосан амалга оширилади.

Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятининг Чимён тоғли ҳудудида «Зилзила оқибатида ёнғинлар келиб чиқиши, шунингдек меҳмонхона биносининг қулаши ва тоғли ҳудудларда жабрланганларни қидириш ва эвакуация тадбирларини олиб боришда қутқарув тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусида ўқув машғулотларини ўтказиш режалаштирилган.

Совместные учения спасателей Узбекистана и Беларуси

Ҳамкорликдаги ўқув машғулоти давомида қутқарувчилар томонидан дам олувчиларни эвакуация қилиш, тоғ қояларида алпинистик анжомлар ёрдамида қутқариш, кўчки оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганларни қидириб топиш ва эвакуация қилиш, қидирув-қутқарув тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, дор йўлида алпинистик қутқарув технологияларини қўллаш, жабрланганларга психологик кўмак бериш, шунингдек, ёнғин ва вайроналарда қутқарув ишларини олиб бориш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилади.