ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги турли оммавий ахборот воситаларида "Ўзбекистон тожиклари тожик мактабларининг ёпилиши эҳтимолидан ташвишга тушди" сарлавҳаси остида эълон қилинган мақолаларга расмий муносабат билдирди, деб хабар қилган ЎзА.
Халқ таълими вазирлиги Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги таълим тожик тилида олиб бориладиган мактаблар ёпилиши мумкинлигидан хавотир олмасликни маълум қилган.
Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунида ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмаслиги белгилаб қўйилган бўлиб, бугунги кунда республикамиздаги умумтаълим мактабларида таълим 7 тилда олиб борилмоқда. Улар давлат таълим стандартлари асосида чоп этилган 7 тилдаги дарсликлар билан тўлиқ таъминланган.
Ўзбекистонда таълим олиш тилини миллатидан қатъи назар, ота-оналар фарзандлари билан танлаш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай тажриба дунёдаги кўпгина ривожланган давлатларда ҳам йўлга қўйилмаган", — дейилган хабарда.