Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво ҳарорати 18 даража совуқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳафта охирига келиб 18 даража совуқ бўлиши кутилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, республикада 25-28 январь кунлари об-ҳаво башорати маълум қилинди.

Чимён воҳасида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-28 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 26 январда кечаси 3-8о совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ; 27 январда кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ; 28 январда кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-28 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ; 26 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 27 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ; 28 январда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 25 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади; 26-28 январда кечаси 13-18 даража совуқгача, кундузи 5-10 даража совуқгача пасаяди.

ФВВ кучли совуқ бўлиши сабабли Қозоғистонга йўлга чиқмасликка чақирмоқда

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-28 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ; 26 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 27 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ; 28 январда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 27-28 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-26 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 27 январда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 28 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистонга Кавказ минтақасидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келади

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-26 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади; 27-28 январда кечаси 3-8 даража совуқгача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқгача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-28 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 январда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади, 26-28 январда кечаси 12-17 даража совуқгача, кундузи 5-10 даража совуқгача пасаяди.

Ўзбекистон ФВВ томонидан бўрон бўлиши ҳақида огоҳлантириш берилди.