ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 23 январь куни Тошкент вақти билан 6:26да пойтахтда зилзила қайд этилди. Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази бу вақтда Ўзбекистон шарқида зилзилани қайд этган.
"Тошкент" сейсмостанцияси маълумотларига кўра, 4 балли зилзила эпицентри Қозоғистон жанубида, Тошкентдан 18 километр масофадаги Сариоғоч тумани ҳудудида жойлашган.
Тошкент аҳолиси 3-4 балли ер қимирлашини сезишган.
Зилзила эпицентри Сариоғоч шаҳридан 16 километр шимоли-шарқда, Тошкентдан 31 километр шарқда, 10 километр чуқурликда бўлгани билдирилмоқда. Эпицентрда зилзила кучи 4,6 баллни ташкил этган.