Ўзбекистонда пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тасдиқланди

2017 йил 1 декабргача тайинланган пенсиялар 1,15 баравар миқдорга ошириш йўли билан қайта ҳисобланади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Молия вазирлиги томонидан 12 январ куни Пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ишлаётган нафақахўрларга пенсия тўлаш тартиби ўзгарди

Ушбу низом президентнинг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонининг 4-бандига мувофиқ ишлаб чиқилди.

Низом Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.

Қабул қилинган Низомга иловада 1.01.1973 йилдан бошлаб ҳозирги вақтга қадар даврда амал қилган энг кам иш ҳақи миқдорлари акс эттирилган. Бу маълумотлар 2017 йил 1 декабрдан кейин иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларни қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақини тенглаштириш учун қўлланилади.

Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларни қўллаган ҳолда пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаш тартиби алоҳида Низом (08.09.2011 йилдаги 252-сон ВМҚга 2-илова) билан белгиланади.

Ишлаётган шифокор-пенсионерлар пенсияни тўлиқ миқдорда олади

2017 йил 1 декабргача тайинланган пенсиялар 1,15 баравар миқдорга ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 декабрдан бошлаб янги энг кам: иш ҳақи — ойига 172 240 сўм; ёшга доир пенсиялар — ойига 336 880 сўм; болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336 880 сўм; зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 206 720 сўм миқдорида белгиланган эди.