GM Uzbekistan Chevrolet Orlando ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда

Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. "General Motors" компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, "Chevrolet Orlando" автомобилини "GM Uzbekistan" АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш 2018 йилнинг биринчи чорагида якунланади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилади.

GM Uzbekistan ўтган йили 135 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарди

Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди.

"GM Uzbekistan" АЖ диллерлик корхоналари билан биргаликда "Chevrolet Orlando" русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини ҳамда шартнома шартларида белгиланган муддатларда автомобилни тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди.