ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Яқин кунларда Қозоғистоннинг шимолий, шарқий ва марказий вилоятларида кучли совуқ бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабарига асосан.
Хабарда айтилишича, Қозоғистоннинг шимолий, шарқий ва марказий вилоятларида кучли совуқ бўлиши кутилмоқда. Қозоғистоннинг марказий вилоятларида об-ҳаво ўзгарувчан, кучли шамол эсади, ҳарорат кундузи —30…-33 даража, кечаси —34…-37 даража бўлади.
Қозоғистоннинг шимолий вилоятларида об-ҳаво ўзгарувчан, кучли шамол эсади, ҳарорат кундузи —34…-37 даража, кечаси —39…-42 даража бўлади.
Шарқий Қозоғистонда об-ҳаво ўзгарувчан, кучли шамол эсади, ҳарорат кундузи —30…-33 даража, кечаси —33…-36 даража бўлади. Шу муносабат билан бўрон огоҳлантируви эълон қилинган.
Шу икки кун ичида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган 2 та автобус Акмолинск вилояти трассасида тўхтаб қолган. Салонда 43 нафар йўловчи бўлган. Қутқарувчилар барча йўловчиларни Шортандин тумани Бозайгир қишлоғида қутқарув пунктига олиб борилиб, иссиқ овқат ва дам олиш жойлари билан таъмирланди.
Полиция ходимлари Буландинск туманида Мерке — Тюмен йўналиши бўйича йўлга чиқиб, бузилиб қолган Setra автобуси йўловчи ва ҳайдовчиларга ёрдам беришди. Ушбу автобус салонида 2 та ҳайдовчи ва 55 та Тожикистон фуқаролари бўлган. Барча йўловчилар иссиниш пунктига эвакуация қилинди.
Кучли совуқ тушиши муносабати билан Акмолинск вилоятининг барча йўналишдаги йўллар ёпиб қўйилган, полиция кучайтирилган тартибда хизматни ўтамоқда.
ФВВ Қозоғистоннинг шимолий, шарқий ва марказий вилоятларига боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига вақтинчалик йўловчи автобус ва шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланмасликни илтимос қилган.