Ишга кириш учун прописка керак бўлмайди

Бугун эълон қилинган Давлат дастурига асосан, пропискаси бўлмаган фуқаролар ҳам расман ишга ёлланиши ва уй харид қилиши мумкин бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистонда иш берувчиларга маълум ҳудудда пропискаси бўлмаган фуқароларни ҳам ишга ёллаш ҳуқуқи берилади.

Ундан ташқари Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтмаган фуқаролар ҳам иккиламчи уй-жой бозоридан уй харид қилишлари мумкин бўлади.

Ушбу янгиликлар устувор йўналишлар бўйича Ҳаракатлар Стратегиясининг 2018 йилги Давлат дастурида қайд этилган. Бугун 22 январ куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун ушбу дастурни тасдиқлаш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Бу ҳақида «Ўзбекистон 24», телеканалининг "Ахборот" дастурида хабар қилинди.

Янги Давлат дастури 231 пунктдан иборат бўлиб у 37та янги қонун қабул қилишни назарда тутган.