ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. 2018 йил 14 феврал куни Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида "Дуторчилар" ансамбли концерт дастурини намоиш этади, деб хабар қилди Маданият вазирлиги матбуот-хизмати.
"Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси "Дуторчилар" ансамбли Алишер Навоий ҳамда Захириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишлаб, "Назм ва Наво" концерт дастурини тақдим этади", — дейилади хабарда.
2014 йил октябр ойидан бадиий жамоалар ижодий бирлашмасига "Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси" номи берилди. Барча ансамбллар шу жамоада иш фаолиятини давом эттира бошладилар. Шулар қатори "Дуторчилар" ансамбли ҳам шу жамоада иш фаолиятини давом эттириб келмоқда. 2016 йилдан то шу бугунги кунгача Ғ.Тошматов номидаги "Дуторчилар" ансамблига Ўғилой Қосимова бадиий раҳбарлик қилиб келмоқда.