ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Жорий йил март ойи охиригача нақд пул олиш мумкин бўлган банкоматлар сони қарийб 600 тага етказилади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.
Банклар томонидан мижозларнинг банк карталаридан нақд пулларни исталган пайтда олиш имкониятларини кенгайтирилиши натижасида товар ва хизматлар, шунингдек бошқа тўловлар учун ҳисоб-китобларда нақд пуллар улушининг ортиши ҳисобига банк карталари билан ҳисоб-китоблар улушининг камайиб бориши кузатилмоқда.
Банк карталари тизимидан фойдаланувчиларга янада қулай шароитлар яратиш, аҳоли гавжум жойларда банкоматлар тармоғини кенгайтириш мақсадида 2017 йил декабрь ойида қўшимча 159 та банкомат ўрнатилган ва бу борадаги ишлар босқичма-босқич давом эттирилади.
Жорий йилнинг биринчи чораги мобайнида яна 150 та банкомат ўрнатилиб, уларнинг сони 595 тага етказилади.