Наталья Шагайда: Ўзбекистон помидорлари – рақобатдан холи

Ўзбекистон мева-сабзавотлари – алоҳида маҳсулот тури. Йил давомида магазинларда сотилаётган бошқа мева-сабзавотлар улар билан рақобатлаша олмайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Sputnik мухбирлари Россиянинг етакчи иқтисодчиларидан бири Наталья Шагайда билан суҳбат қилишди. Унда сўз жумладан Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотлар ҳақида ҳам юритилди.

"Олдин Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотларни Россиянинг узоқ шаҳарларига олиб келишда катта муаммолар бор эди. Чегаралар, божхона ва бошқа текширувлар. Кичиқ хўжалик ёки хусусий тадбиркор бунинг уддасидан чиқиши қийин эди.

Россияга UzAgro бренди остида дастлабки мева-сабзавот маҳсулотлари жўнатилди

Охирги йилларда Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш дастури амалга оширилмоқда. Буни амалга ошириш учун махсус компания ташкил қилинган. Фермер хўжаликлари ёки хусусий хўжаликларда бир технология асосида етиштирилган маҳслуотларни бир жойга жамлаб, катта партия маҳсулот тўплайди. Бу эса уни муваффақиятли экспорт қилиш имконини беради.

Ўзбекистон мева-сабзавотлари жуда ширин ва улар эрта пишади. Апрелда қисман иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулот еткизиб берилса, ҳам улар барибир жуда мазали. Улар бозорда ўз харидорини албатта топади”,  - деди Наталья Шагайда.

Наталья Шагайда –Россия президенти ҳузуридаги, Россия Халқ хўжалиги академиясининг Қишлоқ хўжалиги ва Озиқ-овқат сиёсати Маркази директори.

Шагайда: узбекские овощи и фрукты будут востребованы в Прибалтике