Ақтўбе фожеаси қурбонлари оилаларига нафақа ажратилди

Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан, фожеа қурбонлари оилаларига бир марталик нафақа пули тўланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ақтўбе фожеаси қурбонлари оилаларига бир марталик нафақа ажратишни топширди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилояти Иргиз туманида "Самара-Чимкент" автомобиль йўлида автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилди”, — дейилган хабарда.

Нафақа миқдори ҳақида ҳозирча хабар қилинмаган.  

Ундан ташқари маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари томонидан ҳалок бўлганларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Президент матбуот хизмати хабарига асосан.