Шавкат Мирзиёев хусусий тиббиёт марказига ташриф буюрди

Диагностика ва даволаш ускуналари етишмаётган ҳудудда яна бир замонавий жиҳозланган тиббий муассасанинг пайдо бўлиши катта аҳамиятга эга.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга бўлган ташрифи давомида, Шеробод туманида жойлшаган  «Евромед плюс» хусусий диагностика ва даволаш маркази фаолияти билан танишди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати

Шу кеча кундузда иш бошлаган ушбу клиника замонавий тиббий диагности ва даволаш ускуналари билан жиҳозланган.

Хусусан, компьютер томографи, рақамли рентген, ультратовуш текшируви, видеогастроскоп, видеокольпаскоп каби дагностика ускуналаридан фойдаланиш ҳамда ультратовуш, электр, магнит, лазер билан даволаш, умуртқа чурраларини тракцион чўзиш йўллари билан соғломлаштириш имкониятлари мавжуд.

Олдин беморларни даволашда юқорида кўрсатилган тиббий ускуналарга эҳтиёж туғилган ҳолларда беморлар Термиз шаҳридаги тиббий марказларга бориб келинар эди. Бундан буён 182 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи Шеробод, қўшни Музработ, Бойсун, Ангор, Қизириқ туманлари аҳолиси янги клиника хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади.

Шавкат МИрзиёев, клиника фаолияти билан танишар экан, мазкур шифо маскани билан ТОшкентдаги "Акфа Медлайн" клиникаси ўртасида ҳамкорликни, тажриба алмашишни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.