Ёниб кетган автобус ичидан 52 йўловчи танаси чиқариб олинди

Ҳодиса жойига тез орада Ўзбекистон ФВВ раҳбари ва Ақтўбе вилояти ҳоким ўринбосари етиб келишади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Автобусда содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 52 йўловчининг танаси чиқариб олинди ва Ақтўбега етказилди, деб хабар қилмоқда Ақтўбе ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Нега 52 киши автобусдан чиқолмай қолишган - Қозоғистон расмийлари изоҳи
Ҳодиса юз берган Иргиз туманига тез орада Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Рустам Жўраев ва Ақтўбе вилояти ҳоким ўринбосари Серик Туленбергенов ҳамда давлат органларининг бошқа ходимлари етиб боришади, деб хабар қилмоқда Спутник Қозоғистон нашри.

"Ақтўбе вилояти ҳокимлиги томонидан барча зарур ёрдам чоралари кўрсатилмоқда. Қозоғистонлик экспертлар Ўзбекистонлик ҳамкасблари билан куну-тун суд-тиббий экспертизасини ўтказишмоқда", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон ФВВ матбуот-хизмати илгарироқ ҳодиса қурбонларининг дастлабки рўйхатини эълон қилган эди.