ТИВ Ақтобе фожиаси ҳақида расмий баёнот берди

2018 йил 18 январ куни Ақтобе вилояти Ирғиз туманида "Икарус" русумли йўловчи автобуси ёнган маҳал унда 55 йўловчи ва 2 ҳайдовчи (Қозоғистон фуқаролари) бўлган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Қозоғистон элчихонасининг ахборотини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси маълумотига кўра 2018 йил 18 январ куни Ақтобе вилояти Ирғиз туманида "Икарус" русумли йўловчи автобуси ёнган маҳал унда 55 йўловчи ва 2 ҳайдовчи (Қозоғистон фуқаролари) бўлган.

5 киши ёнаётган автобусдан чиқиб кета олган. Булар 2 ҳайдовчи ва 3 йўловчи бўлиб, улардан икки нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (Исаков Аҳрор, 1988 йил 14 апрелда туғилган ва Мирзаахмедов Исроилжон, 1980 йил 10 январда туғилган).

Дастлабки маълумотга кўра фалокат жойида вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Ақтўбе вилояти ҳокими ўринбосари раҳбарлигида вилоят Фавқулодда вазиятлар департаментида оператив штаб ташкил этилган. Тезкор телефон рақамлари: +7 7132 56-29-62, +7 7132 56-68-85.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонасида тезкор телефон рақамлари ташкил этилган: тел. + 7 777 218 20 10, элекртон манзил: emb-uzbekistan1@mail.ru.