Ўзбек-қирғиз чегараси орқали бир суткада 7 минг нафар киши ўтиши таъминланади

Ўш вилоятидаги назорат ўтказиш жойида қўшимча 10 та паспорт текширув хоналари ўрнатилди. Бу фуқароларнинг 1,7 баравар кўп ўтишини таъминлайди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Қирғизистон давлат чегара хизмати томонидан ўзбек-қирғиз чегара участкасидаги назорат ўтиш жойидан фуқаролар қатновини тезлаштириш мақсадида тегишли чоралар кўрилди.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой биргаликда Европагача энг қисқа темирйўл қуради

Биринчи навбатда чегара хизмати томонидан қўшимча паспорт назорат хоналари ўрнатилади.

Шунингдек, Ўш вилоятидаги "Достук-автойўл" халқаро ўтиш жойида қўшимча 10 та (5 та чиқиш ва 5 та кириш) паспорт текширув хоналари ўрнатилди.

"Кўрилган чоралар натижасида фуқароларнинг бир сутка давомида 7 минг киши ёки 1,7 баравар кўп ўтиши таъминланди", — дейилган Қирғизистон давлат чегара хизмати хабарида.

Баткент туманидаги "Қадамжой-автойўл" пунктида ҳам қўшимча паспорт назорати хоналари ўрнатилди. Бугунги кунда бир суткада 700-750 минг киши ўтишига мўлжалланган пункт орқали 2-2,5 минг киши ўтмоқда.

2018 йил 19 январдан қўшимча паспорт назорат хоналар иш фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Жалолобод туманидаги "Маданият-автойўл" халқаро назорат ўтиш жойидан 2 та қўшимча паспорт текширув хоналари очилди.