Мирзиёев Қозоғистондаги фожиа бўйича махсус ҳуқумат комиссиясини ташкил қилди

Комиссия таркибига Ташқи ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа идораларнинг вакиллари киритилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра Бош вазир бошчилигида махсус ҳукумат комиссияси ташкил этилди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон ФВВ вакиллари Ақтобеда қурбонлар рўйхатини тузмоқда

Хабарда айтилишича, ҳукумат комиссияси таркибига Ташқи ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа идораларнинг вакиллари киритилган.

Махсус ҳукумат комиссиясига Қозоғистон вакиллари билан ҳамкорликда содир бўлган фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш, мамлакат фуқаролари шахсини аниқлаш вазифалари юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 январ куни Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида автобуснинг ёниши содир бўлди, ёнғин натижасида 52 нафар фуқаролар ҳалок бўлган ва 5 нафари жабрланган.