Ўзбекистон ФВВ вакиллари Ақтобеда қурбонлар рўйхатини тузмоқда

ФВВ вакиллари қозоғистонлик ҳамкасабалари билан биргаликда қурбонлар рўйхати тузишни якунламоқлда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари мутахассислари Ақтобега етиб келишди, деб хабар қилди муассаса вакили Sputnik мухбирига.

"Айни дамда биз, қозоғистонлик ҳамкасабаларимиз билан биргаликда, қурбонлар рўйхати тузишни охирига еткизмоқдамиз", — деди ФВВ вакили. 

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб соат 10:30 Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида 57 киши минган автобус ёниб кетган. Йўловчиларнинг 52 нафари қурбон бўлди. Қозоғистон ФВВ хабарига кўра,улар Ўзбекистон фуқаролари.

Мавзу бўйича янгиликларни саҳифамизда кузатиб боринг.