Импорт қилинадиган гўшт ва жониворлар қўшимча қиймат солиғидан озод қилинди

Ушбу ҳақда қонун расман эълон қилинган ва 17 январдан бошлаб кучга кирган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 2018 йил 16 январ санасида имзоланган фармони билан божхона тўловларидан озод этиладиган айрим турдаги озоиқ-овқат маҳсулотлари ва хом-ашёлар тури тасдиқланди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Божхона тўловларидан озод этилган товарлар рўйхатига йирик шохли тирик жониворлар; тирик қўй ва эчкилар; йирик шохли жониворларнинг гўшти, янги сўйилган ёки музлатилган гўшт; кунгабоқар уруғи ва кунжут уруғлари, қамишдан олинган ёки лавлагидан олинган шакар ва қаттиқ ҳолатдаги тоза сахароза ўрин олган.