"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Барселонага қатновларни йўлга қўяди

Барселонага қатновлар ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари замонавий Boeing ҳаво кемаларида бажарилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси май ойидан бошлаб Барселонага қатновларни йўлга қўяди, деб хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.

Ўзбекистон ҳаво йўллари “жой танлаш” хизматини жорий этди

Хабарда айтилишича, 2018 йил 24 майдан Тошкент-Барселона-Тошкент йўналиши бўйича Испанияга янги мунтазам қатнов очилади.

Ушбу йўналишдаги қатновлар ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари замонавий Boeing ҳаво кемаларида бажарилади.

Парвозлар жадвали (маҳаллий вақтда):

HY-259 қатнови. Тошкентдан учиш — 03:10. Барселонага етиб бориш- 08:05.

HY-260. Барселонадан учиш — 09:45; Тошкентга етиб келиш- 19:50.