Газ ва электр ҳисоблагични ўрнатиш, текшириш давлат ҳисобидан амалга оширилади

Ўтган ҳафтада ушбу масала бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Ўзбекистонда электр энергия ва табиий газдан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ўзбекистон ҳукумати 1 январдан сув таъминоти учун янгиланган тарифларни жорий этади

Ўтган ҳафтада ушбу масала бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, янги қоидаларга кўра, электр энергия ва табиий газ замонавий ҳисоблагичларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, белгиланган тартибда давлат текширувини амалга ошириш ва муҳрлаш ҳудудий электр тармоқ ва табиий газ таъминот корхоналари ҳисобидан амалга оширилади.

Бундан ташқари, ушбу ҳужжатда электр энергия ва табиий газ ҳисоблагичларини ўз вақтида ва сифатли текширишни ташкил этишга жавобгарлик аҳолига эмас, балки ҳудудий электр тармоқ ва табиий газ таъминот корхоналарига юклатилганлиги аниқ белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон келгуси бир неча йиллар давомида Осиё, Бутунжаҳон ва Ислом тараққиёт банклари кредитлари ҳисобига республика бўйлаб қарийб 6 миллион дона электр энергия ҳисоблагич ўрнатиш, шунингдек, ягона биллинг ва фойдаланувчилар базасини жорий этиш режалаштирмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 800 миллион долларни ташкил этади.

Ўзбекистонда 1 апрелдан газ ва электр нархи ошади

Газ тақсимлаш тармоғида ҳам бунга ўхшаш тизимни татбиқ этиш 800-900 миллион доллар атрофида баҳоланмоқда. Республика бўйлаб 3 миллиондан ортиқ ҳисоблагичларни ўрнатиш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳалар бўйича ҳамкорлар сифатида 3 та — Sagemcom (Франция), Landis & Gyr (Швейцария) ва Elster Metronica (Германия компаниялари кўриб чиқилган.