Тошкентда астрономия ва аэронавтика боғи очилади

Астрономия иститути боғидаги дарахтлар сақланиб қолинади, институт биноси ва телескоплари таъмирланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Тошкентдаги Астрономия институтида юлдузлар астрономия боғи пайдо бўлади, деб ёзмоқда “Письма о Ташкентепортали, институт директори Шуҳрат Эгамбердиевга асосланиб.  

Ўзбекистон Фанлар Академия ҳузуридаги Астрономия илмий иститути ҳудудида “Астрономия ва аэронавтика” боғи қурилиш ишлари бошланди.

Яхши янгиликлардан бири – боғдаги кўп йилллик дарахтларнинг барчаси сақланиб қолинади. Оққўрғон ариғининг қирғоқлари ободонлаштирилиб у ерда сайр йўлаклари барпо этилади. Астрономия ва аэронавтика мазусига оид қизиқарли объектлар ва кўнгилочар иншоотлар қурилади.

Шунингдек Астрономия Музейи биноси ва барча эски телескоплар таъмирланади. Улар орасида 1895 йилда Францияда ишлаб чиқарилган ноёб телескоп ҳам бор.

Мирзо Улуғбек номли Астрономия институтига бу йил 145 йил тўлади. У Марказий Осиёдаги энг кўҳна астронномия институти. У 1873 йилда Тошкент обсерваторияси сифатида ташкил қилинган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда асосий астрономик кузатувлар Самарқанддан 120км масофада жойлашган Майданак астрономик обсерваториясидан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги Астрономия кўчаси 33 уй, манзилида "Астрономия ва аэронавтика" боғи ва Планетарий ташкил этиш ҳақида Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14 сентябрдаги қарорида ҳам айтиб ўтилган эди.