Ўзбекистонда айрим муассасалар эркинлиги чекланади

Ўзбекистонда хавфсизлик соҳасида фаолият юритувчи муассасаларни бир қатор ўзгаришлар кутмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Кеча Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган брифингда Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев бундан буён Ўзбекистонда айрим хавфсизлик соҳасида фаолият юритаётган айрим муассасалар эркинлиги чекланишини таъкидлади.

“Айрим муассасаларга маълумотлар базасига эксклюзив кириш ҳуқуқи ёпилади”, — деди Сафоев журналистлар билан бўлган брифингда.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари олдида сўзлаган нутқида ҳам барча Ўзбекистон элчихоналардан дипломатик вакилларни кузатиб юрувчи ходимлари чақириб олиниши ҳақида алоҳида айтиб ўтган эди.

Шунингдек, Ўзбекистонда яқинда МХХ ҳақида янги қонун ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Ушбу кунга қадар хавфсизлик хизмати 90 йилларда ишлаб чиқилган қонун ва қоидалар асосида фаолият юритиб келган.