Расман: Ўзбекистон ва Тожикистон визаларни бекор қилишга келишди

Визаларни бекор қилиш бўйича битим Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари давомида имзоланади, деб баёнот қилди Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон виза чекловларини бекор қилишга келишиб олди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ва ниҳоят: Тошкент-Душанбе рейси амалга оширилди
"Шу кунларда Ўзбекистон ҳукумати Тожикистонда сафарда бўлди, у ерда маълум келишувларга эришилди. Битим (визаларни бекор қилиш бўйича — таҳр.) президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари вақтида имзоланади", — деди Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов.

Унинг сўзларига кўра, бу жуда жиддий қадам, ва бу ишни амалга ошишини иккала томон халқлари ҳам катта умид билан кутишмоқда.

"Ишончимиз комилки, қариндошларникига бўладиган сафарлар миқдори ортади, шунингдек бу тиббий туризмнинг ривожланишига ҳам туртки бўлади, Тожикистон фуқаролари Самарқандга, Бухорога ва Хивага келишади. Биз келадиганлар сони 150-200 минг бўлишини кутмоқдамиз", — деди у.

Айни вақтда томонлар Самарқанд, Бухоро ва Душанбе ўртасидаги парвозларни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилишмоқда.