Ниязходжаев: чет элдаги ватандошлар билан ишлаш борасида давлат концепцияси яратилмоқда

Ўзбекистон 2018 йилда БМТ, МДҲ, ОБСЕ, ШҲТ сингари ташкилотлар потенциалидан ва ресурсларидан фаол тарзда фойдаланиш ниятида
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. чет элда яшаб келаётган ватандошлар билан алоқа ўрнатишга катта эътибор қаратамиз. Уларни мамлакатда амалга ошириладиган кенг кўламли ислоҳотларга жалб қиламиз, деб таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Саидикрам Ниязходжаев 2018 йил 16 январ куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга бағишланган брифингида.

Ўзбекистон беш "йирик мамлакат" билан визасиз кириш тартиби ўрнатади
Ниязходжаев очиқ ва фаол ташқи сиёсат туфайли Ўзбекистон Республикаси ўтган йилда халқаро ҳамкорликда сезиларли муваффақият қозонгани: ўтган йил давомида 60дан ортиқ давлатлар раҳбарлари ва ҳалқаро тузилмалар билан учрашувлар ва музокаралар олиб борилганини, 215дан ортиқ халқаро келишувлар ва битимлар ва умумий ҳажми 60 миллиард долларга тенг меморандум ва шартномалар имзоланганини таъкидлади.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистоннинг ўтган йилда эришган энг катта ютуғи сифатида қуйидагиларни эътироф этди:

1. Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон Ислом республикаси билан муносабатларда шакллантирилган янги сиёсий муҳит;

2. Дунё ва минтақанинг етакчи давлатлари билан стратегик шерикчилик муносабатлари янги сифат даражасига кўтарилгани, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар билан ҳамкорлик жадаллашгани;

Шавкат Мирзиёевдан Марказий Осиё бўйича "олти дипломатия" таклифи
3. Ўзбекистоннинг глобал ва минтақадаги долзарб муаммоларни ҳал этиш борасида кўрсатган ташаббуслари дунё ҳамжамиятида кенг қўллаб-қувватланини — мамлакатнинг халқаро мақоми сезиларли мустаҳкамланиши;

4. Мамлакат ташқи сиёсати миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги масалаларни кенгайтиргани;

5. Ўзбекистон Ташқи сиёсатда чет элдаги фуқаролари манфаатларини ҳимоялашга қаратилганини.

"Умуман олганда дунё бугун Ўзбекистоннинг янгича: очиқ, янгиланган ва жадал ривожланаётган қиёфасини кўрди. Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Парламентга йўллаган мурожаатларида тўғри қайд этдилар, эришилган натижалар ўз-ўзини тинчлантириш учун асос ёки баҳона бўла олмайди. Биз узоқ давом этадиган йўл бошидамиз. Халқимиз фаровонлинигини таъминлаш учун кўплаб масалаларни ечишимиз талаб этилади ҳали", — деди вазир ўринбосари.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон 2018 йилда барча давлатлар, энг биринчи навбатда қўшни давлатлар, ва яқин ҳамда узоқ хориж мамлакатари билан дўстликка асосланган, ўзаро манфаатли муносабатларни фаоллаштиради. Чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида комплекс-чора тадбирлар қабул қилинади. Мавжуд консуллик муассасалари фаолияти кенгайтирилади ва янгилари очилади.

2018 йилда Ўзбекистонни нималар кутмоқда?

Хизматлар тақдим этиш электрон форматга ўтказилади.

"Чет элда яшаб келаётган ватандошлар билан алоқа ўрнатишга катта эътибор қаратамиз. Уларни мамлакатда амалга ошириладиган кенг кўламли ислоҳотларга жалб қиламиз. Шу муносабат билан чет давлатдаги ватандошлар билан ҳамкорлик қилиш борасида давлат сиёсати концепцияси яратилмоқда. Шу билан бир қаторда мавжуд камчиликлар таҳлил қилинмоқда, Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган қатор норматив ҳуқуқий актлар тайёрланмоқда", — деди Ниязходжаев.