ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. Туркиянинг Трабзон шаҳри аэропортида самолёт қўниш вақти йўлакдан чиқиб кетди.
Бошқарувни йўқотган самолёт аэропорт учиш-қўниш йўлаги дан чиқиб кетиб, йўлак яқинида бўлган жарга қулади. Бахтли тасодиф туфайли самолётнинг ғилдираклари лойга тиқилиб қолди ва самолёт сувгача етиб келмасдан қирғоқда осилиб қолди.
Ҳодиса вақтида Pegasus Airlines компаниясига қарашли самолёт бортида 162 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзолари бўлган. Уларнинг барчаси муваффақиятли эвакуция қилинган.
Мутахасислар фикрига кўра, ушбу кўнгилсиз ҳодисага сабаб – самолётнинг техник носозлиги ёки учувчи хатоси бўлиши мумкин. Айни дамда ҳодиса текширилмоқда.