Ўзбекистон беш "йирик мамлакат" билан визасиз кириш тартиби ўрнатади

Ундан ташқари Ўзбекистон яна 43 мамлакат билан виза олиш тартибини соддалаштиришни режа лаштирган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik.Ўзбекистон беш “йирик мамлакат” билан визасиз киритиш тартиби ўрнатади, деб хабар қилди Давлат Туризм қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, 15 январ куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида, Sputnik мухбири хабарига асосан.

“Мамлакатда виза олиш тартибини соддалаштириш учун кўплаб ишлар қилинмоқда. Бугун биз беш “йирик мамлакатга” нисбатан визасиз  кириш масаласини ҳал қилмоқдамиз. Ундан ташқари биз катта миқдорда зиёратчилар келиши кутилаётган мамлакатлар учун махсус виза турини қўллашни режалаштирмоқдамиз. Шунингдек яна 40 мамлакат учун ҳам виза олиш масаласини соддалаштиришни кўриб чиқмоқдамиз”, — деди қўмита раҳбари.

Буларнинг барчаси янги қонуний ҳужжатда ўз аксини топади.

Ундан ташқари  яқин орада Ўзбекистон ва Тожикистон ҳам виза чекловларини бекор қилади. Ушбу ҳақидаги битим Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега режалаштирилаётган ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилган.