Ўзбекистонда евро курси сезиларли даражада кўтарилди

Ўзбекистон Марказий банки 16 январдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 16 январдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Марказий банк валюта курсларини янгилади

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда евронинг курси 177,51 сўмга кўтарилди ва 9965,47 сўмни ташкил қилди.

Долларнинг расмий курси эса 7,38 сўмга кўпайиб, 8146,38 сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Россия рубли 92 тийинга қимматлашиб, 143,97 сўмни ташкил қилди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.