Хитойлик ёш акробатлар машғулоти

Кўпчиллик цирк ва акробатлар томошаси Хитойда жуда юқори ривожланганини яхши билади. Ушбу лавҳада ёш Хитойлик акробатлар машғулотни томоша қилинг.
Sputnik

Хитойнинг Уцяо шаҳри ўзининг акробатлари билан машҳур. Ушбу ҳудда етишиб чиққан акробатлар дунёнинг кўплаб мамлакатлари цирк ва акробатика томошаларида иштирок этади. Бугунги видеолавҳада Уцяо шаҳрида болалар акробатик жамоасининг машғулотини кўришингиз мумкин.

Уцяода болалар 3 ёшидан бошлаб акробатика билан шуғуллана бошлайди. 8 ёшида эса улар — жамоатчилик олдида чиқишлар қилишни бошлайди.