Пермь шаҳрида 14 нафар мактаб ўқувчиси пичоқ билан яраланди

Мактаб биносига кирган собиқ ўқувчилар 15 кишини пичоқ билан яралашди. Уларнинг икки нафари оғир аҳволда. Жиноятчилар қўлга олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Пермь шаҳридаги 127 сонли бошланғич таълим мактабида бугун қонли жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Дастлабки хабарларга кўра, ушбу мактабнинг собиқ битирувчиларидан бири ва бир мактаб ўқувчиси пичоқ билан қуролланиб 4 синф ўқувчиларига ҳужум қилишган. Ҳужум натижасида бир ўқитувчи ва 9 нафар ўқувчи пичоқ билан жароҳатланган. Уларнинг барчаси шаҳар касалхоналарига ётқизилган.

РИА Новости хабар беришига кўра, айни дамда 2 нафар жиноятчи қўлга олинган. Тергов қўмитаси уларнинг шахсини ва мақсадларини аниқламоқда. Улардан бири олдин психионеврологик диспансер назоратида бўлган.

Энг сўнгги хабарларга кўра, ушбу вожеада жароҳатланганлар сони 15 кишини ташкил қилмоқда. Ўқитувчи ва ўқувчилардан бири оғир аҳволда.

Қуйида воқеа жойида олинган видеолавҳа билан танишинг.

СПУТНИК_Поножовщина в Перми: по меньшей мере 15 человек пострадали