Ўзбекистон делегацияси БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида иштирок этади

АҚШда, делегация БМТ раҳбарияти билан учрашади ва Ўзбекистон-АҚШ музокаралари ўтказади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 14-21 январ кунлари АҚШга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Ташрифи давомида делегация Делегация БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида, вазирлар даражасидаги учрашувда ва БМТ бош котиби билан учрашув ўтказишни режалаштирган.  

“Делегация БМТ Хавфсизлик кенгашининг “Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари” номли тадбирида ва вазирлар даражасидаги “Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модели сифатида Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш” мавзусида очиқ мунозараларда иштирок этади ҳамда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва хорижий давлатларнинг бир қатор ташқи ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказади”, — дейилган ТИВ хабарида.

Шунингдек, ташриф дастурида делегация аъзолари иштирокида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон — АҚШ музокараларини ўтказиш ҳам назарда тутилган.